Линклар

logo-print

Ҳисоботнинг қарийб 30 саҳифали қисми тергов манфаатларидан келиб чиқиб “махфий” мақоми остида эди.

АҚШ Конгресси 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган террористик ҳужумга доир бундан 13 йил муқаддам “махфий” мақоми берилган ҳисоботнинг сўнгги қисмини оммага эълон қилди.

Ҳужжатда террорчиларнинг Саудия Арабистони ҳукумати билан алоқаси эҳтимоли тергов қилингани тўғрисида сўз боради.

Ҳисоботнинг якуний қисмида террорчилардан бирининг телефонида Саудия Арабистонининг ўша пайтдаги АҚШдаги элчисига тегишли номер топилгани тўғрисида хабар қилинган. Ҳужжатда, шунингдек, террорчиларга уй-жой сотиб олишга ёрдам берган ва самолётни бошқаришни ўргатган кишилар тўғрисида маълумотлар бор, дейилади хабарда.

Айни пайтда Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест АҚШ разведка хизматлари Саудия Арабистонининг террор ҳужумларини уюштирганлар билан алоқаси бўлганини исботловчи далилларни топмагани тўғрисида баёнот берди.

2001 йилнинг 11 сентябрида “Ал-Қайда” террор гуруҳи аъзолари 4 та йўловчи самолётни эгаллаб олиб, уларни Жаҳон савдо маркази ва Пентагон биносига бориб урган, натижада 3 минг киши ҳалок бўлган эди.

800 саҳифадан иборат ҳисобот 2002 йили эълон қилинган, унинг сўнгги 28 саҳифаси тергов манфаатларидан келиб чиқиб, махфий сақланган эди.

XS
SM
MD
LG