Линклар

16 июль куни Туркия Олий маъмурий суди – Давлат кенгашининг 10 аъзоси ҳибсга олинди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий Hürriyet газетасига кўра, Олий апелляция судининг 140 аъзосини ҳибсга олишга ҳам фармойиш берилган.

Судьялар ва прокурорлар олий кенгаши (Hakimler ve savciler yuksek kurulu) ўзининг 5 аъзосини ишдан бўшатди. Айтилишича, улар ҳам ҳибсга олиниши мумкин. Кенгаш, шунингдек, мамлакат бўйлаб 2745 судьянинг ваколатларини вақтинча тўхтатиб қўйди.

Ҳибсга олинганлар ва ишдан четлатилганларнинг барчаси АҚШда яшайдиган жамоат арбоби Фатҳуллоҳ Гулан етакчилигидаги ҳаракатга алоқадорликда гумон қилинади, дейилади газета хабарида. Гуланни Эрдўғон 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган ҳарбий тўнатиришга уринишни уюштирганликда айблади.

XS
SM
MD
LG