Линклар

Гулен ҳарбий тўнтариш уринишига алоқаси борлигини инкор этди


Фатҳуллоҳ Гулен 1999 йилдан буён Америкада истиқомат қилади

Фатҳуллоҳ Гулен 1999 йилдан буён Америкада истиқомат қилади

Туркиялик диний пешво Фатҳуллоҳ Гулен президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қарши ҳарбий тўнтариш уринишига ўзининг алоқаси бўлганини рад этди.

Американинг Пенсилвания штатида яшаётган Гулен 16 июль куни журналистлар билан учрашиб, 15 июль оқшомида бошланган ҳарбий тўнтариш уринишидан умуман бехабар бўлгани ва турк ҳукуматини ағдаришни мақсад қилган ҳар қандай зўравон уринишларни қоралашини айтди.

Унинг бу баёноти Туркия расмийлари томонидан ҳарбий тўнтариш уринишини ташкиллаштиришда айбланиши ортидан янгради.

"Ушбу тўнтаришни ташкиллаштирган одамларнинг турли мотивларини тасаввур қилиш мумкин, - деди Гулен. - Улар мухолифат партияси хайрихоҳлари ёки миллатчи партия тарафдорлари бўлишлари мумкин."

Истанбулда 16 июль куни бўлиб ўтган митингда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ ҳукуматидан 1999 йилдан буён Қўшма Штатларда яшаётган Гюленни беришни талаб қилганди.

"Жаноб президент Барак Обама, мен сизга айтгандим: бу одамни ё депортация қилинг, ёки бизга беринг, - деб айтганди Эрдўғон. - Мен сизга унинг тўнтариш иштирокчиси бўлганини айтгандим, лекин менга қулоқ солишмади.... Пенсилванияда яшаётган бу одамни Туркияга келтиринг."

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 16 июль куни Обама маъмурияти Гуленни бериш масаласини кўриб чиқишини, лекин Вашингтон руҳоний айбдорлиги исботини топган тақдирдагина жавоб беришини айтди.

Бир пайтлар Эрдўғоннинг иттифоқчиси бўлган Фатҳуллоҳ Гулен кейинчалик Туркия президенти қўллаган авторитар услубларнинг очиқ танқидчисига айланди.

XS
SM
MD
LG