Линклар

Покистон полицияси таниқли модел ўлими учун унинг укасини айблади


Покистон полицияси ижтимоий медиа юлдузи ва модел Қандил Балучнинг укасини ҳибсга олиб, уни ўз опасини ўлдиришда айблади.

Вазим Азим Мултан шаҳридан 100 километр узоқликда жойлашган Дера Ғази Хан шаҳарчасида 16 июлда ҳибсга олинди.

Қандил Балучнинг жасади Мултан шаҳридаги ота-онаси уйида топилган эди.

16 июлда матбуотга учраштирилган Азим ўз опасини «оиласи шарафини» деб ўлдиргани ва ўз қилмишидан пушаймон эмаслигини айтди.

Қандил Балуч яқинда таниқли диний уламо билан сигарет чекиб расмга тушган ва бу расм Покистонда кучли баҳсларни уйғотганди.

Полициянинг айтишича, 26 яшар Қандил Балуч ухлаб ётган пайтда бўғиб ўлдирилган.

Асл исми Фавзия Азим бўлган Қандил Балуч Покистонда қўшиқ танловида иштирок этиши ва ижтимоий медиа орқали Покистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кампаниясига қўшилиши ортидан шуҳрат топганди.

Унинг фейсбукда 800 мингга яқин ва Twitter-да 40 минг фолловерлари бор эди.

Ўлимидан бир неча соат олдин Балуч Фейсбукда шундай ёзув қолдирганди: "Мени қанча ерга уришмасин... Мен жангчиман ва қайта жавоб қайтараман."

XS
SM
MD
LG