Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:00

Франция полицияси кўнгиллиларни ўз заҳирасига ёллай бошлади


Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнёв ўз ватандошларини, ҳарбий тайёргарлиги қандайлигидан қатъи назар, полиция заҳирасига кўнгилли бўлиб ёзилишга чақирди.

Бернар Казнёвга кўра, заҳирадагилар Францияда хавфсизлик чораларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

14 июлда содир этилган террорчилик ҳужумидан кейин Франция ҳукумати мамлакатда фавқулодда вазиятни узайтирди.

Полиция сафларига 12 минг кўнгиллини ёллаш режаланмоқда.

14 июлда Ницца шаҳрида юк машинаси Бастилия қалъасининг ишғол этилган кунни нишонлаётган оломон устига юриши оқибатида 80дан ортиқ одам ўлган ва яна 200 киши жароҳат олганди.

Юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан отиб ташланганди.

Фаолияти кўплаб мамлакатларда тақиқланган "Исломий давлат" экстремист гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG