Линклар

Франция расмийларига кўра, полиция Ницца шаҳрида содир этилган террор ҳужумига алоқадорлик гумон қилиб, яна икки кишини ҳибсга олган.

14 июлда Ницца шаҳрида Бастилия қалъаси ишғол этилган кун нишонланаётган бир пайтда юк машинасининг оломон устига юриши оқибатида камида 84 киши ҳалок бўлган ва 300га яқин одам яраланганди.

Ахборот агентликларига кўра, 17 июлда Ниццада бир аёл ва бир эркак ҳибсга олинган.

Ҳозиргача Ниццада содир этилган ҳужумларга алоқадорликда гумон қилинган беш киши ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG