Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:21

Дунё лидерлари Эрдўғонга қарши ҳарбий тўнтариш уринишини қораламоқда


16 июлда дунёнинг кўплаб давлатлари раҳбарлари Туркияда ҳарбий тўнтариш уринишини қоралаб баёнотлар беришди.

Франция президенти Франсуа Олланд "Туркияда қонуний ҳокимиятнинг сақлаб қолингани"ни олқишлаб чиқди, бироқ тўнтариш уриниши ортидан қатағонлар бошланиб кетиши мумкинлигини айтди.

Германия канцлери Ангела Меркел ҳам президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳокимиятини ағдариш уринишини "кескин қоралади".

У Туркия раҳбарини исён иштирокчиларига муносабатда қонуний давлатчилик меъёрларларига риоя қилишга чақирди.

АҚШ президенти Барак Обама Туркиядаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида 16 июлда ўз хавфсизлик ва дипломатия масалаларидаги маслаҳатчиларини мажлисга йиғди.

Бир кун муқаддам Обама Туркиядаги барча сиёсий кучларни "демократик йўллар билан сайланган ҳукумат"ни қўллаб-қувватлашга чақирганди.

Араб дунёси мамлакатлари ҳам Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни дастаклашларини билдирди.

Қатар, Саудия Арабистони ва Эран Туркия халқини "демократияни ҳимоя қилиш"га чақирди.

XS
SM
MD
LG