Линклар

Ереванда қуролли шахслар полиция бўлинмасини босиб олди (видео)


Еревандаги Эребуни полиция бўлинмаси атрофи ўраб олинган

Еревандаги Эребуни полиция бўлинмаси атрофи ўраб олинган

Арманистон пойтахти Ереванда мухолифатдан бўлган бир гуруҳ қуролли шахслар туман полиция бўлинмасига бостириб кириб, полиция билан тўқнашди.

Арманистон Миллий Хавфсизлик Хизмати тарқатган баёнотга кўра, ҳодиса 17 июль куни эрталаб юз берган.

Хавфсизлик Хизматининг билдиришича, Эребуни полиция бўлинмасида юз берган отишмада бир полиция зобити ўлдирилган ва яна икки полиция зобити яраланган.

Хавфсизлик хизматининг айтишича, ҳужумчилар полиция бўлинмасида бир неча одамни гаровда ушлаб турибди ва "уларни тинч йўллар билан озод қилиш масаласида музокаралар давом этмоқда.”

Ҳозирга қадар гаровдаги икки шахс озод этилгани хабар қилинади.

Мухолифатнинг "Таъсис парламенти" гуруҳи баёнот чиқариб, гуруҳ раҳбари Зирайр Сефилянни озод этишни талаб қилган.

Ўтган ой ҳибсга олинган Сефилян ҳокимиятни куч билан ағдаришга уринишда айбланмоқда.

Гуруҳ сўзчиси Варужан Авестян "биз исён бошлаяпмиз" ва "сиёсий маҳбусларни озод этиш"ни бошлаяпмиз, дея эълон қилган.

Полиция Эребуни туман полицияси жойлашган ҳудудни зирҳли авто уловлар билан ўраб олган.

Ҳодиса жойидан воқеаларни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG