Линклар

Покистонлик таниқли моделни "оила шарафини" қўриган укаси бўғиб ўлдирди


Қандил Балуч

Қандил Балуч

Покистонда ижтимоий тармоқларда танилган модел Қандил Балуч "оиласи шаънига доғ туширгани" учун укаси томонидан ўлдирилди. 16 июль куни ҳибсга олинган ука опасининг қотили эканини тан олди ва бундан афсусланмаслигини билдирди. Бироз аввал Қандил покистонлик муфти билан тушган суратини тарқатиб, зиддиятли шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Покистон полицияси ижтимоий медиа юлдузи ва модел Қандил Балучнинг укасини ўз опасини ўлдиришда гумон қилиб, ҳибсга олди.

Қандилнинг укаси Вазим

Қандилнинг укаси Вазим

25 яшар Вазим Мултан шаҳридан 100 километр узоқликда жойлашган Дера Ғази Хан шаҳарчасида 16 июлда ҳибсга олинди.

Матбуот билан учраштирилган Азим ўз опасини «оиласи шарафини» ҳимоя қилиб ўлдирганини тан олди ва қилмишидан пушаймон эмаслигини айтди.

Покистонда, асосан, ижтимоий тармоқларда танилиб кетган 26 яшар Қандил Балучнинг жасади Мултан шаҳридаги ота-онасининг уйидан топилди. Полициянинг айтишича, Балуч уйқусида бўғиб ўлдирилган.

Қотиллик тафсилотларини сўзлаб берган укаси ўлдиришдан олдин опасига ухлатадиган хапдори бергани, уни қийнамаслик учун уйқусида ўлдирганини ҳам тан олгани хабар қилинмоқда.

26 яшар модел бироз муқаддам ижтимоий тармоқда муфти Абдул Қавий билан бирга тушган сурати, видеосини эълон қилгач, бир неча кун ичида мисли кўрилмаган шов-шув қаҳрамонига айланган эди. Суратлар ортидан муфти Абдул Қавий Покистон Дин ишлари вазирлиги сўрови билан "Руҳияти Ҳилол" қўмитаси аъзолигидан чиқарилган, унинг Қандил билан учрашуви маҳаллий матбуотнинг сенсацион мавзуига айлан эди.

Шундан сўнг Қандил уни қораловчилар кўпайгани, унга ўлим билан таҳдид қилишаётгани ҳақида facebook саҳифасида бир неча хабарлар қолдирди.

Қандил ижтимоий тармоқларда тарқатган бироз очиқ суратлари билан танилган ёшгина моделдир. Ўз вақтида Ассосшиэйтед Пресс агентлиги уни АҚШда танилган модел Ким Кардашианга қиёслаган.

Унинг facebook саҳифасида 800 мингга яқин, Twitter саҳифасида 40 минг фолловери бор эди.

Ўлимидан бир неча соат олдин Балуч тармоқда: "Мени қанча ерга уришмасин... Мен жангчиман ва жавоб қайтараман!" дея ёзиб қолдирган эди.

XS
SM
MD
LG