Линклар

Қарши-Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушди


Ўпирилиб тушган кўприк

Ўпирилиб тушган кўприк

Фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳига қўйилган хабарга кўра, Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автомобиль йўлининг 185 километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушган.

Аму-Бухоро канали устидан ўтган мазкур кўприк Қоровулбозор шаҳридан Бухорога борувчи йўлда жойлашган.

UZ24 веб сайтининг "Узавтойул" давлат акционерлик компаниясига таяниб хабар беришича, кўприк остидаги бешта устундан биттаси вайрон бўлган.

UZ24 талафотлар ҳақида маълумот йўқлигини хабар қилган.

Аммо "Водители Ташкента" гуруҳида шанба куни кечқурун қўйилган фотосуратда кўприкнинг ўпирилиб кетган қисми ёнида каналга қулаган юк машинасини кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG