Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:56

Туркияда олти мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинди


Туркияда шанбага ўтар кечаси амалга ошмаган ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумонланиб, 6 мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Туркия Адлия вазири Бекир Бўздоғ хабар қилди.

Унинг илова қилишича, ҳибсга олинганлар сони янада ортиши кутилмоқда.

Ҳибга олинганлар орасида баланд рутбали ҳарбийлар ва 2.700 нафар судя бор.

Бекир Бўздоғ ҳибсга олишларни "тозалаш амалиёти" деб атади.

Жумадан шанбага ўтар кечаси ҳарбий тўнтариш уринишида камида 265 одам ҳалок бўлган ва яна бир ярим мингга яқин одам жароҳат олганди.

XS
SM
MD
LG