Линклар

Путин Эрдўғон билан Туркиядаги ҳарбий тўнтариш уринишини муҳокама қилди


Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон суҳбатда "давлат ҳаётида аксилконституциявий ҳаракатлар ва зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслиги"ни айтди.

Путин Туркияда ҳарбий тўнтариш уринишини ана шундай баҳолади.

16 июлга ўтар кечаси тўқнашувларда одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ўз таъзиясини билдирган Владимир Путинн россиялик сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш заруратига тўхталди.

Бунга жавобан, Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Эрдўғон "бу масалада барча зарурий чоралар кўрилишини" билдирди.

Туркия расмий матбуоти хабарларига кўра, Эрдўғон ва Путин август ойи бошида учрашишга келишиб олганлар.

Аммо Кремлга кўра, икки мамлакат раҳбарлари бундан олдинги телефон суҳбати чоғидаёқ учрашишга келишиб олинганлар.

XS
SM
MD
LG