Линклар

Баҳрайнда мухолифатчи шиа гуруҳи тарқатилади


"Ал-Вифоқ" ҳаракати лидери Шайх Али Салмоннинг ҳибсга олинишига қарши 2015 йили Баҳрайнда ўтказилган намойишдан лавҳа.

"Ал-Вифоқ" ҳаракати лидери Шайх Али Салмоннинг ҳибсга олинишига қарши 2015 йили Баҳрайнда ўтказилган намойишдан лавҳа.

Баҳрайн суди мухолифатдаги “Ал-Вифоқ” шиа гуруҳини тарқатиб юбориш ҳақида ҳукм чиқарди. Суд гуруҳни зўравонлик ва терроризмга кўмаклашганликда айблаган.

Сўнгги пайтларда Баҳрайнда норозиликлар овозини ўчириш ҳаракатлари кучайган. Ўтган ой расмийлар “Ал-Вифоқ” гуруҳи фаолиятини вақтинча тўхтатиб ва маблағларини музлатиб қўйганди.

2011 йилдаги демократик намойишлар бостирилганига норозилик ўлароқ депутатлар истеъфога кетгунига қадар “Ал-Вифоқ” мамлакат парламентидаги энг йирик фракциялардан бири бўлган.

Вашингтон мазкур гуруҳга нисбатан босимни “ташвиш уйғотувчи” деб атаб, Баҳрайн расмийларини ислоҳот ва муросага чақирди. АҚШ Давлат котиби Жон Керри 17 июль кунги баёнотида “Ал-Вифоқ”нинг тарқатилишига оид қарор юзасидан чуқур ташвиш изҳор қилиб, уни АҚШ манфаатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда Вашингтоннинг Баҳрайн билан алоқаларини мураккаблаштирувчи қадам эканини билдирди.

Бу борада БМТ бош котиби Бан Ки Мун ҳам ташвиш изҳор қилган.

XS
SM
MD
LG