Линклар

Сурия: Асад қўшинлари Ҳалабга элтувчи йўлни тўсиб қўйди


Ҳалабдаги жанглардан лавҳа (иллюстратив сурат).

Ҳалабдаги жанглардан лавҳа (иллюстратив сурат).

Сурияда ҳукумат кучлари исёнчилар назорати остида бўлган Ҳалаб шаҳрига олиб борувчи ягона асосий йўлни тўсиб қўйди. Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, ҳукумат кучлари ва уларнинг иттифоқчилари Кастелло йўлини 17 июль куни тўсиб қўйган, бу эса Ҳалабда гуманитар бўҳрон кучайишига олиб келиши мумкин.

“Шаҳар шарқидаги маҳаллалар эндиликда тўла қамал ҳолатида қолди”, дея билдирди Франс-Пресс агентлигига Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси раҳбари Рами Абдулраҳмон. Унга кўра, Ҳалабнинг мухолифат назорати остида бўлган мавзелари ҳозирда қамалда қолган ва у ерларда жанглар давом этмоқда.

Аввалроқ БМТ озиқ-овқат ва тиббий ёрдам олиш учун 300 мингга яқин одам Кастелло йўлига умид боғлаб турганидан огоҳлантирганди.

XS
SM
MD
LG