Линклар

logo-print

АҚШнинг Батон-Руж шаҳрида уч полициячи ҳужумчи ўқига учди


Батон-Руждаги отишмадан сўнг полициячилар йўлни тўсмоқда, 2016 йил 17 июли.

Батон-Руждаги отишмадан сўнг полициячилар йўлни тўсмоқда, 2016 йил 17 июли.

АҚШнинг Луизиана штати маъмурий марказий бўлмиш Батон-Руж шаҳрида полициянинг уч зобити отиб ўлдирилди, яна уч нафари яраланди. Хабарларга кўра, отишма ҳақидаги чақирув туфайли келган полициячилар пистирмага дуч келган. Ўзаро отишма чоғида қуролли ҳужумчи ўлдирилган.

CBS, CNN ва NBC телеканаллари хужумчининг оти Гэвин Лонг экани, унинг Миссури штатидан бўлганини хабар қилдилар. Бироқ полиция бу маълумотни расман тасдиқлаганича йўқ.

Луизиана штати губернатори Жон Бел Эдвардс аҳоли “бирлик ва соғайишга муҳтож бўлиб турган” бир пайтда бу ҳужум “таърифлаб ва оқлаб бўлмас” ҳужум бўлганини таъкидлади.

Далласда қора танли кишилар томонидан 5 нафар полициячи ҳамда полициячилар томонидан қора танли икки киши ўлдирилганидан кейин АҚШда вазият таранглигича қолмоқда. Ўтган ҳафта Батон-Ружда полиция зўравонлигига қарши норозилик акциясига қатнашган 100 дан зиёд киши қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG