Линклар

Эрдўғон Туркияда ўлим жазоси тикланиши мумкинлигини билдирди


Президент Эрдўғоннинг Анқарадаги тарафдорлари, 2016 йил 17 июли.

Президент Эрдўғоннинг Анқарадаги тарафдорлари, 2016 йил 17 июли.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз мамлакати 15 июль куни амалга ошмай қолган тўнтариш уриниши ортидан ўлим жазосини тиклаш масаласини кўриб чиқишини билдирди. 17 июль кунги чиқишида Эрдўғон ҳукумат бу масалани парламентдаги мухолифат партиялари билан муҳокама қилишини маълум қилди.

“Демократия шароитида халқнинг талабига эътиборсизлик қилиб бўлмайди”, деди Туркия президенти якшанба куни Истанбулдаги қароргоҳи олдида ўлим жазоси қайтарилишини сўраган тарафдорлари олдида чиқиш қиларкан.

“Биз бу қарорни ортга суриб ўтирмаймиз, чунки давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлар қилмишлари учун жавоб беришлари лозим”, деди президент Эрдўғон.

Туркияда ўлим жазоси 1984 йилдан буён қўлланилмайди. Жазонинг бу тури Туркияда мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириш уринишлари доирасида 2004 йили бекор қилинганди.

XS
SM
MD
LG