Линклар

Каримовга Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмасининг ордени топширилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмасининг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилади.

Мазкур орденни Каримовга 15 июль куни Оқсаройда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) президенти Чинг-Куо Ву топширган.

Матбуот хизматига кўра, “Хизматлари учун” ордени Ўзбекистон президентига спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш йўлидаги улкан хизматлари учун, шунингдек, боксни халқаро ва миллий даражада ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати эътирофи сифатида топширилган.

Хабарномада Ўзбекистонда боксни ривожлантириш учун амалга оширилган қатор ишлар ва бу соҳада эришилган ютуқлар санаб ўтилган.

XS
SM
MD
LG