Линклар

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Олмаота шаҳрида полция ходимларига қилинган ҳужумга алоқадорликда гумон қилиб, бир киши қўлга олингани тўғрисида баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, полиция ходимлари орасида ҳалок бўлганлар бор. Бироқ неча киши ўлгани тўғрисида айтилмаган.

Олдинроқ 18 июль кунги ҳужумдан 2 полиция ходими ўлгани айтилган эди. Tengrinews сайтига кўра, полиция ходимларидан 7 нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қозоғистон ички ишлар вазирлигига кўра, 1 киши қидирилмоқда. Олмаота шаҳрида полиция бўлими ва ва Миллий хавфсизлик қўмитаси департаментига ҳужум қилинганидан сўнг ҳужумчиларни қўлга олиш учун махсус амалиёт бошланган. Шаҳарда 18 июль, куннинг иккинчи ярмида террор хавфининг “қизил” даражаси эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG