Линклар

logo-print

Еревандаги полиция биносида гаровга олинганлардан иккинчи киши озод қилинди


Ереванда “Таъсис парламенти” ҳаракати форллари томонидан якшанба ишғол қилинган полиция биносида гаровга олинганлардан иккинчи киши – тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси якшанба куни озод қилинди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Арманистон Миллий хавфсизлик хизматига таяниб хабар қилди. Олдинроқ гаровга олинган полиция ходимларидан бири озод қилинган эди.

Якшанба тонгида Ереванда 30 чоғли қуролланган шахс қоровул хизмати полки штаби ҳудудига бостириб кириб, бинони эгаллаб олган. “Таъсис парламенти” вакиллари воқеани “ҳукуматни ағдариш” ва “сиёсий маҳбусларни озод қилиш” мақсадида амалга оширилаётган “исён дебочаси” деб атаганлар.

Орасида Тоғли Қорабоғдаги уруш фахрийлари бўлган “Таъсис парламенти” Арманистон президенти Серж Саргсян истеъфоси талаб қилинмиш норозилик намойишларини уюштирган ташкилот сифатида танилган. Ташкилот расмийларнинг Тоғли Қорабоғ бўйича сиёсатини кескин танқид қилиб келади.

Ереваннинг полиция биноси ишғол қилинган Эребуни мавзеига кеча полициячилар ва армия бўлинмалари келтирилган. Қўшни бинолар томига мерганлар чиқарилган, маҳаллий аҳоли вакилларидан бир қисми эвакуация қилинган. Амалиётга Арманистон ички ишлар вазири Владимир Гаспарян раҳбарлик қилмоқда. Бино ишғолидан бироз ўтиб амалга оширилган ҳужумчиларни йўқ қилиш ҳаракати, айрим маълумотларга кўра, муваффақиятсиз якунланган.

XS
SM
MD
LG