Линклар

Туркия ички ишлар вазирлиги шанба ўтар кечаси амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уриниш ортидан полиция ва жандармериянинг қарийб 8 минг ходими ишдан бўшатилганини хабар қилди.

Айтилишича, ишдан бўшатилганлар жойлардаги полиция идораларига чақиртирилиб, қурол ва гувоҳномалари олиб қўйилган.

Бундан ташқари Hürriyet Daily News нашрининг хабар қилишича, Туркиянинг 81 вилоятидан 30 тасининг ҳокимлари, ҳамда 47 та туман ҳокими ҳарбий тўнтаришга уринишга алоқадорликда гумон қилиниб, ишдан олинган.

Ҳарбий тўнатиршга алоқадорликда гумон қилиниб, 6 минг киши – ҳарбийлар, жумладан 103 генерал ва адмирал ва судьялар қўлга олинган.

16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида сўнгги маълумотларга қараганда камида 290 киши ўлган.

XS
SM
MD
LG