Линклар

Шоҳида Ëқуб: Турк матбуоти Эрдўғоннинг пропаганда машинасига айланди


Озодлик мухбири Шоҳида Ëқуб

Озодлик мухбири Шоҳида Ëқуб

Амалга ошмаган тўнтариш ортидан фавқулодда вазият жорий этилган Истанбул шаҳридан туриб вазиятни ëритаëтган Озодлик мухбири Шоҳида Ëқубга кўра, шаҳарга полиция махсус кучларининг қўшимча икки минг ходими ташланган.

Шоҳида Ëқубнинг Туркия расмийларига таяниб айтишича, қарийб 6000 полиция зобитининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

- Адлия ва ҳарбий тизимдан 6000 га яқин шахс, жумладан, Инжирлик харбий базасидаги олий рутбали генерал айни ҳодисаларга қўли борлик айбловлари билан ҳибс қилинган¸ деб хабар қилди Озодлик мухбири.

Душанба куни давлат назоратидаги матбуотнинг хабар қилишича, мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ генерал ва адмираллар қўлга олинган.

Шоҳида Ëқубга кўра, амалга ошмаган тўнтариш ортидан воқеаларни холис ëритишга уринган “Gazeteport”, “ABC Gazetesi “ каби бир неча нашрлар фаолиятига вақтинча таъқиқланди:

- Турк матбуоти бутунлигича Эрдўғоннинг пропаганда машинасига айланди¸ ҳукумат кўз қарашидан фарқли фикрларга минбар қолмади, дейди Шоҳида Ëқуб.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG