Линклар

Ереван. Полиция биносида гаровга олинганлардан учинчиси озод қилинди. Уч киши қолди


Armenia -- Armenian police officers with armored vehicles block the street during a special operation to release police officers taken hostage at the seized police station in the district of Erebuni in Yerevan, Armenia, 17 July 2016.

Armenia -- Armenian police officers with armored vehicles block the street during a special operation to release police officers taken hostage at the seized police station in the district of Erebuni in Yerevan, Armenia, 17 July 2016.

Ереванда “Таъсис парламенти” ҳаракати форллари томонидан якшанба ишғол қилинган полиция биносида гаровга олинганлардан учинчиси озод қилинди. Бу ҳақда Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати хабар қилди. Олдинроқ гаровга олинганлардан икки нафари озод қилинган эди.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати расмийсининг айтишича, гаровдагилардан баъзиларининг озод қилингани воқеанинг фожеа билан тугамаслигига кафолат эмас.

Якшанба тонгида Ереванда 30 чоғли қуролланган шахс қоровул хизмати полки штаби ҳудудига бостириб кириб, бинони эгаллаб олган. Ҳужум қилганлар қўлида яна уч киши қолмоқда. Гаровдагилар орасида Арманистон полицияси бошлиғи ўрибосари Вартан Егиазарян ва Ереван полицияси бошлиғи ўринбосари Валерий Осипянлар бор.

“Таъсис парламенти” вакиллари воқеани “ҳукуматни ағдариш” ва “сиёсий маҳбусларни озод қилиш” мақсадида амалга оширилаётган “исён дебочаси” деб атаганлар.

Орасида Тоғли Қорабоғдаги уруш фахрийлари бўлган “Таъсис парламенти” Арманистон президенти Серж Саргсян истеъфоси талаб қилинмиш норозилик намойишларини уюштирган ташкилот сифатида танилган. Ташкилот расмийларнинг Тоғли Қорабоғ бўйича сиёсатини кескин танқид қилиб келади.

Ереваннинг полиция биноси ишғол қилинган Эребуни мавзеига кеча полициячилар ва армия бўлинмалари келтирилган. Қўшни бинолар томига мерганлар чиқарилган, маҳаллий аҳоли вакилларидан бир қисми эвакуация қилинган. Амалиётга Арманистон ички ишлар вазири Владимир Гаспарян раҳбарлик қилмоқда. Бино ишғолидан бироз ўтиб амалга оширилган ҳужумчиларни йўқ қилиш ҳаракати, айрим маълумотларга кўра, муваффақиятсиз якунланган.

XS
SM
MD
LG