Линклар

Қозоғистон Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисида президент Назарбоев Олмаотада бугун кечаётган воқеаларни террористик акт, деб баҳолади. Қозоғистон раҳбари ҳалок бўлганлар ва жабланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди, уларга керакли ёрдам бериш тўғрисида давлатнинг тегишли идораларига кўрсатма берди.

Хабарларга кўра, маҳаллий вақт билан эрталабки соат 11:00 атрофида номаълум шахс Алмали туман ички ишлар бошқармаси олдидаги соқчини ўққа тутган. Сўнгра соқчининг қўлидаги автоматни олиб, яширинган.

Ҳужумчи унинг ортидан тушган “Бўрон” экипажига автоматдан ўқ узган, натижада икки полиция ходими яраланган. Кейинроқ гумонланувчининг ўзи ҳам яраланган ҳамда шаҳар марказида қўлга олинган. Уни қўлга олиш жараёнида икки полиция ходими жароҳат олган.

Полиция тарқатган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Қизилўрда вилоятининг 27 ёшли турғуни бўлиб чиққан. Бу шахс яқин кунларда содир бўлган қотилликда гумонланиб, полиция қидирувида бўлган.

Гумонланувчи қўлга олинишидан аввал автомобиль ўғирлашга уринган. Натижада автомобиль эгаси ҳалок бўлган.

Яраланган полиция ходимларидан уч нафари шифохонага етиб бормай ҳалок бўлган.

Олмаотада бугун террор хавфининг “қизил” даражаси жорий этилди

XS
SM
MD
LG