Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:17

Ўзбекистон олийгоҳлари мадраса битирувчиларидан ҳужжат қабул қилмаяпти


Андижондаги "Чинор" масжиди
Андижондаги "Чинор" масжиди

Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларини битирганлар ҳужжатларини олийгоҳлар қабул комиссиялари қабул қилмаяпти.

Бу ҳақда Озодликка ҳужжатлари қабул қилинмаётган бир неча битирувчи бир куннинг ўзида маълум қилди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қабул комиссиялари фаолиятига масъул мулозими изоҳига кўра, ҳозирга қадар мусулмонлар идораси вазирликка ҳужжатлари қабул қилиниши керак бўлган диний муассасалар рўйхатини юбормаган.

Аммо Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси масъули Таълим вазирлиги "қонунга хилоф" равишда иш тутаяпти, деган фикрда.

Унинг ишонишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилда қабул қилган тартибига мувофиқ, барча диний муассасалар дипломлари битирувчиларни олийгоҳларга қабул қилиш учун етарлидир.

Сансалорлик

Озодликка мурожаат қилган Тошкентдаги ўрта таълим ислом билим юрти битирувчиси пойтахтдаги олийгоҳлардан бири унинг ҳужжатларини ҳозирга қадар қабул қилмаётганидан шикоят қилди.

Мусулмонлар диний идораси (ҳужжатларни) қабул қилиши керак, деяпти. Олий таълимга бўйсинувчи олийгоҳлар бунақа дипломларни вазирлик берсагина қабул қиламиз, деб айтишаяпти,” дейди битирувчилардан бири.

Унинг Озодликка айтишича, унинг барча собиқ синфдошлари “худди шу муаммога дуч келаяпти”.

Андижондаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ислом билим юрти битирувчиси ҳам Фарғона шаҳридаги олийгоҳлардан бирига ҳужжати қабул қилинмаганини айтди.

У билан айни мадрасини битирган собиқ синфдоши ҳам Озодликка Тошкентдаги университетлардан бирига ҳужжатини топшира олмаганини билдирди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мулозими Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси вазирликка рўйхатдан ўтган мадрасалар рўйхатини ҳар йили юбориб туриши зарурлиги, аммо ҳозирга қадар бундай рўйхат юборилмаганини айтди.

Аммо Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси мулозимига кўра, Олий ва ўрта таълим вазирлиги мулозимининг важи - “қонунга хилоф”.

2003 йилда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори бор. Унда диний таълим муассасасини битирганлар дипломи дунёвий муассасалар дипломига тенглаштирилган дейилган. Университетлар қабул комиссиялари ҳужжатларни ўзларидан қўрқиб олмаётган бўлишлари мумкин. Дунёда бўлаётган воқеалар бор. Масалан ўйлаши мумкинде...,” деди Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси ходими.

Эътироф этилган дипломлар

Ўзбекистонда эътироф этилган мадрасалар рўйхати
Ўзбекистонда эътироф этилган мадрасалар рўйхати

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида"ги қарорига кўра, Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчиларига бериладиган дипломлар давлат таълим ҳужжати сифатида эътироф этилган.

Унда мазкур диний муассасаларда жорий этилган таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда талабаларнинг қабул қилинган давлат меъёрларига мувофиқ диний ва дунёвий билимлар олаётгани инобатга олинган.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Озодлик тасарруфига тушган ҳужжати нусхасида олийгоҳлар ректорлари ва филиаллар директорларига ҳужжатларни қабул қилишда "инобатга олиш" зарур бўлган мамлакат мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний муассасалар рўйхати илова қилинган.

Мазкур рўйхатга Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 10 та диний мадраса киритилган.

XS
SM
MD
LG