Линклар

logo-print

Толибон ҳаракати Афғонистонга қўшни мамлакатларни ўзидан зарар келмаслигига ишонтиришга уринмоқда


Толибон жангарилари (иллюстратив сурат).

Толибон жангарилари (иллюстратив сурат).

Толибон ҳаракати Афғонистондаги зўравонлик минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигига оид хавотирлар қабатида Марказий Осиё мамлакатларига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда 18 июль куни Khama Press нашри хабар тарқатди.

Баёнотда толиблар бошқа мамлакатлар ички ишига аралашишдан тийилиши билдирилган.

Толибонга кўра, уларнинг бошқа халқларга нисбатан сиёсати “зарар берма, зарар ҳам кўрма” тамойилига асосланади.

“Ифода қилинган сиёсатга мувофиқ, Афғонистондаги толиблар ислом амирлиги Марказий Осиё мамлакатлари ва ўзининг барча қўшниларини, душманона ташвиқотга қарамай, Амирлик бошқа мамлакатлар ички ишига аралашишга уринмаслиги, ўз назорати остидаги ҳудуддан ҳам кимнингдир фойдаланишига йўл қўймаслигига ишонтиришни истайди”, дейилади Толибон баёнотида.

XS
SM
MD
LG