Линклар

logo-print

ИИВ: Олмаотада полициячиларни отган шахсни қасос ўти ҳужумга ундаган


Полициячилар ўз ҳамкасбларини ўққа тутган шахсни қўлга олган пайт, Олмаота, 2016 йил 18 июли.

Полициячилар ўз ҳамкасбларини ўққа тутган шахсни қўлга олган пайт, Олмаота, 2016 йил 18 июли.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов 18 июль куни Олмаотада полициячиларга қарши ўт очган шахс бу ишни полициядан қасос олиш учун қилганини билдирди.

Қасимовга кўра, Олмаота вилоятида яшаган 27 ёшли Руслан Куликбаев полициядан қамоқда ўтирган йиллари учун ўч олмоқчи бўлган. Tengrinews агентлигининг вазир Қасимов сўзларига иқтибос келтиришича, ҳужумчи аввалроқ талончилик қилгани ва қурол сақлаганлиги учун 5 йилу 11 ойга озодликдан маҳрум этилган.

“Аёлни ўлдиргани учун барибир уни ҳибсга олишларини билган ҳужумчи яна бир жиноятга қўл урган”, дея билдирди Қозоғистон ички ишлар вазири.

Қозоғистон Хавфсизлик кенгашининг душанба куни Остонада ўтказилган мажлисида Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумақанов гумонланувчи қамоқда бўлган пайтда салафийлар даврасига яқин бўлиб қолганини айтган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 18 июль куни Олмаотада содир бўлган воқеани “террор хуружи” деб атаган.

Кеча қозоқ расмийлари Олмаотада бир аёл ва бир неча полициячини ўлдирган ҳужумчи отишма чоғида яралангани ва қўлга олинганини билдиргандилар.

XS
SM
MD
LG