Линклар

Ўзбекистон чегара хизмати: Ўзбек-қозоқ чегарасида вазият назоратда


Ўзбек-қозоқ чегарасидаги Қоплонбек назорат-ўтказиш маскани.

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги Қоплонбек назорат-ўтказиш маскани.

Олмаотада содир бўлган отишмалар қабатида Ўзбекистон чегара хизмати ўзбек-қозоқ чегарасидаги вазиятни назорат қилаяпти ва қозоғистонлик чегарачилар билан тезкор маълумот алмашиб турибди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Ўзбекистон чегара хизматидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда маълумот тарқатди.

Душанба куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида содир бўлган отишмада, расмий маълумотларга кўра, уч полициячи ва яна бир аёл ҳалок бўлган, камида беш киши яраланган. Еxclusive.kz сайти эса ўз тасарруфидаги ҳужжат асосида отишмада 7 киши ҳалок бўлгани, 3 киши яралангани ҳақида ёзди. Ҳужумчиларнинг бири тутилган, яна бири қидирилмоқда.

Отишма ортидан Олмаотада террор хавфининг “қизил” даражаси эълон қилинди, кейинчалик “сариқ” даражага туширилди.

Июнь ойида Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти лидерлари саммити ўтказилган пайтда ўзбек-қозоқ чегарасида чегарачилар хизматнинг кучайтирилган тартибига ўтган. Бу тартибнинг айрим унсурлари ҳалигача амалда экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG