Линклар

Россиядаги техник ишлар туфайли Ўзбекистонда интернет сифати ёмонлашиши мумкин


Ўзбекистондаги провайдерлар мижозларини 19 ва 21 июль кунлари интернетга кириш билан муаммолар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Sarkor Telecom провайдерининг Ўзбектелеком миллий оператори хабарига асосланган ҳолда маълум қилишича, Ўзбекистондаги интернет сифати Россия ҳудудида олиб борилаётган режадан ташқари ишлар туфайли ёмонлашиши мумкин.

Sarkor Telecom хабарига кўра, 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 дан 08:00 гача, 21 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача алоқа сифати ёмонлашиши эҳтимоли бор.

“Ўзбектелеком” ширкати сайтида эса алоқа сифати ёмонлашишига оид расмий хабар йўқ.

XS
SM
MD
LG