Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:27

Борис Жонсон Россияни истеъфо талаби билан Асадга босим ўтказишга чақирди


Британиянинг янги ташқи ишлар вазири, Борис Жонсон.
Британиянинг янги ташқи ишлар вазири, Борис Жонсон.

Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Россияни истеъфога чиқиш талаби билан Сурия президенти Башар Асадга босим ўтказишга чақирди.

Британиянинг янги ташқи ишлар вазири бугун Лондонда илк бор Германия, Франция, Италия, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ташқи ишлар раҳбарлари билан учрашади.

"Мен очиқча айтаман, Асад ҳокимият тепасида экан Сурия халқининг изтироблари тугамайди. Халқаро ҳамжамият, жумладан Россия, бу масалада бир бўлиши керак," - деди Борис Жонсон.

Ўтган йил Борис Жонсон Британия ҳукуматини "совуқ уруш" тафаккуридан воз кечиб, Суриянинг бир қисмини босиб олган "Исломий давлат"дан кўра, яхшироқ танлов бўлган Асад билан ишлашга чақирганди.

Россия ва Асаднинг бошқа бир иттифоқчиси бўлган Эрон Сурияда сайловлар ўтказилиб, янги ҳукумат ташкил этилганидан кейингина Асад истеъфога чиқишини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG