Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Германияда йўловчиларга ҳужум қилган афғон йигити хонасидан ИД байроғи топилди


Германия полициясининг айтишича, 19 июлда поезд йўловчиларига ҳамла қилган 17 яшар афғон бошпана изловчиси хонасидан “Исломий давлат” (ИД) гуруҳининг қўлда чизилган байроғи топилган.

Аввалроқ ИДга алоқадор Амақ янгиликлар агентлиги ҳужум “Исломий давлат жангчиси” томонидан амалга оширилганини иддао қилганди.

Бироқ Бавария ички ишлар вазири Лахим Ҳерманга кўра, полиция отиб ташлаган ҳужумчи ИД аъзоси бўлганми ёки охирги пайтларда радикаллашганми аниқ эмас.

Полициянинг айтишича, ўспирин “Аллоҳу Акбар” дея қичқириб, йўловчиларга пичоқ ва чопқи билан ташланган ва беш кишига жароҳат етказган.

Расмийларга кўра, ярадорлар орасида икки нафар Ҳонг-Конг фуқароси ҳам бор.

Полиция ҳужум сабаби ҳамон ноаниқ эканини айтади.

Расмий маълумотларга кўра, болакай якка ўзи икки йил муқаддам Германияга келган ва Оченсфурддаги қочқинар жамлоғида яшаган.

XS
SM
MD
LG