Линклар

Халқаро коалиция учоқлари зарбасидан Сурияда 60 га яқин киши ҳалок бўлди


Манбиж йўлидаги ИД байроғи.

Манбиж йўлидаги ИД байроғи.

АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Сурия шимолидаги “Исломий давлат” гуруҳи назорати остидаги ҳудудларга берган ҳаво зарбалари чоғида камида 56 киши ҳалок бўлди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, ҳаво зарбалари Манбиж шаҳри шимолида жойлашган қишлоқларга берилган. Бу жойни Сурия демократик кучлари май ойи охиридан бери ишғол қилишга уриниб келади.

Пентагон вакили Адриан Ранкин-Галлоуэй ҳалок бўлганлар ҳақида Вашингтонга хабар берилганини айтди.

Amnesty International ташкилоти тинч аҳоли орасидаги бу йўқотишлар хорижий коалиция Сурияда ИДга қарши амалиёт бошлаган 2014 йилдан бери энг йирик йўқотиш бўлиши мумкинлигини билдирди. Ташкилотнинг Яқин Шарқ бўйича директори Магдалена Муграби “содир бўлган воқеа ҳолатини аниқлаш, бу иш учун масъулларни ҳамда тинч аҳоли орасида янги йўқотишларнинг олдини олиш йўлини топиш мақсадида зудлик билан мустақил ва шаффоф текширув” ўтказишга чақирди.

XS
SM
MD
LG