Линклар

Дональд Трамп республикачилар партиясидан расман президентликка номзод этиб кўрсатилди


Дональд Трамп.

Дональд Трамп.

АҚШ Республикачилар партияси миллиардер Дональд Трампни расман президент сайловига номзод ўлароқ кўрсатди. Оҳайо штатининг Кливленд шаҳридаги партия қурултойида 19 июль куни ўтказилган делегатларнинг овоз бериш жараёни Трампнинг президентликка номзодлик учун кураши чўққиси бўлди, дейиш мумкин. Бу мақомга эришгунича Трамп партиядошлари орасидан 16 сиёсатчини ортда қолдиришига тўғри келган. 21 июль куни қурултойда сўзлайдиган нутқида Дональд Трамп партиянинг бу таклифини расман қабул қилиши кутилмоқда.

Трампнинг АҚШга мусулмонларни қўймаслик, Мексика билан чегарада девор тиклаш ва аёллар ҳақидаги айрим хитобларини кўпчилик республикачилар, шу жумладан, собиқ президент Жорж Буш ҳам тақҳирли ва фитнакор, деб ҳисоблайди.

Тахминларга кўра, шу йил ноябрида бўлиб ўтажак президент сайловида Трампга собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон рақиб бўлади. Клинтон Демократлар партиясининг кейинги ҳафта Филадельфияда бўлиб ўтадиганқурултойида расман президентликка номзод сифатида эълон қилиниши кутилаяпти.

XS
SM
MD
LG