Линклар

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси “лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати” 2016 йил 19 июлидан тугатилганини билдирган.

Ситора Фармонова айтган қўшиқлари туфайли лицензиядан мосуво бўлганми ёки асосан қирғизистонликлардан иборат “Азия MIX” командаси таркибида Россияда бўлиб ўтадиган КВН мусобақаларида иштирок этгани туфайлими – бунга аниқлик киритилмаган.

Даракчи нашри ўзидаги маълумотларга асосланган ҳолда Ситора Фармонова КВНда ўзбек миллати устидан кулгани учун лицензиясидан айрилганига ишора қилади.

Даракчига кўра, Ситоранинг чиқишида жамоа уни “ўзбекистонлик актриса Европага ўзига эр қидириб келган. Уни бунга ўзбек эри мажбур қилди”, қабилидаги ҳазиллар билан ўзбек миллатини устидан кулиш кузатилган.

Ўтган йили Россиянинг Светлогорск шаҳрида ўтказилган “Голосяший КиВиН” мусобақасида Азия MIX иштирокчиси айтган ҳазилда аслида бошқачароқифода қўлланилган. Хусусан, у команда аъзоларини бирма-бир таништирар экан, “Бу Ситора – ўзбек актрисаси. Европалик бадавлат эр топиш учун келди. Буни ундан камбағал осиёлик (эри) илтимос қилган”, деганди.

Ситора Фармонова кинода ўйнаган бир неча роли ва эстрада йўналишида айтган қўшиқлари билан ҳам танилган.

XS
SM
MD
LG