Линклар

Душанба куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманига қарашли Жапағи деган жойда қирғиз чегарачилари давлат чегарасини бузганлик учун икки ўзбекистонликни ушлаган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Қирғизистон Давлат чегара хизмати вакилларига кўра, ўзбекистонлик бир аёл балоғатга етмаган қизи билан қирғиз-ўзбек чегарасидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз, айланма йўллар билан ўтган.

“Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинганлар Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди”, дейилади Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарномасида.

XS
SM
MD
LG