Линклар

“Ўзбекистон металлургия комбинати”да инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишдаги ўғирликларга алоқадорликда гумонланмиш раҳбарлар ишдан бўшатилаяпти.Бу ҳақда Ўзбекистондаги куч ишлатар тузилмаларга яқинлиги айтиладиган Узметроном сайти ўз манбалари сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Нашрга кўра, ҳозиргача комбинатнинг истиқболдаги ривожланиш ва инвестициялар бўйича директори Абдурашид Пирматов ва харид ишлари бўйича директори Баҳодир Юсупов лавозимидан айрилган.

Абдурашид Пирматов Олий Мажлис Сенатига аъзолигини урғулаган нашр унинг яқин кунларда сенаторликдан ҳам мосуво бўлиши мумкинлигини қайд этади.

Июнь ойи бошларида Озодлик Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати“Ўзметкомбинат”ни текшириш учун 18 нафар ходимини йўллагани ҳақида хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG