Линклар

Озарбайжонда Фатҳуллоҳ Гуленни кўрсатмоқчи бўлган телеканал эфири тўхтатилди


Фатҳуллоҳ Гулен.

Фатҳуллоҳ Гулен.

Озарбайжонда ҳозир АҚШда яшаётган туркиялик руҳоний Фатҳуллоҳ Гулен билан интервью намойиш қилмоқчи бўлган хусусий телеканал эфири тўхтатилди. Телеканал расмийлар томонидан Боку-Анқара “стратегик” алоқаларига зарар етказишга уринганликда айбланди.

Турк ҳукумати Фатҳуллоҳ Гуленни ҳарбий тўнтариш уринишида айбламоқда. 16 июлга ўтар кечаси Туркияда армиянинг бир неча бўлинмаси ҳарбий тўнтариш ясашга урингани оқибатида юзлаб одам нобуд бўлган, 1500 чоғли киши яраланган.

Озарбайжон телевидение ва радио миллий кенгаши 18 июль куни ўз сайтида ANS хусусий телеканали фаолияти тўхтатилгани ва унинг лицензияси чақириб олиши бўйича мурожаатнома топширилгани ҳақида эълон қилган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиядаги ҳарбий тўнтариш муваффақиятсизликка учраганидан кейин АҚШдан Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилишга чақирган. Гуленнинг ўзи бу айбловларни рад қилиб, исённи қоралаган. АҚШ расмийлари Анқара Гуленнинг 15 июль исёнига алоқадорлигига ишонарли далиллар тақдим қилган тақдирда, унинг Туркияга экстрадиция қилиниши масаласини кўриб чиқишлари мумкинлигини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG