Линклар

logo-print

Туркияда етакчи партия ёзишмаларини эълон қилгани учун Wikileaks блок қилинди


Бу ҳақда хабар қилган Wikileaks баёнотида айтилишича, мазкур ресурс Туркиядаги етакчи Адолат ва тараққиёт партияси аъзолари 2010 йилдан буён ёзган 300 мингдан ортиқ электрон хатларни эълон қилган.

Wikileaks бундай қарорга Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишга жавобан Ражаб Эрдўғоннинг кескин ҳаракатларидан кейин келганини, лекин ёзишмаларни сиздирган манбанинг исёнчиларга алоқаси йўқлигини билдирди.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уриниш муваффақиятсизлик билан тугади, исён бостирилди. Исёнга алоқадорликда гумон қилиниб 6 минг нафар атрофидаги киши, шу жумладан юқори лавозимли ҳарбий мулозимлар, давлат амалдорлари, судьялар қўлга олинди.

Туркия расмийлари Эрдўғон билан зиддиятдан сўнг АҚШга кўчиб кетган Ислом олими Фатҳуллоҳ Гуланни ҳарбий тўнтаришга уриниш ортида турганликда айблади ва АҚШдан уни Туркияга экстрадиция қилишни талаб қилди. Гулан ўзига нисбатан билдирилаётган айбловларни рад этди.

XS
SM
MD
LG