Линклар

logo-print

Ўзбекистонда халқаро интернет тармоқларига уланиш тезлиги 6 ойда 32% га ошди


Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи ярмида халқаро интернет тармоқларига уланиш тезлиги 32 фоизга ўсиб, қарийб 35 Гбит/с га етди, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб gazeta.uz сайти.

2016 йил бошида мазкур рақам 26,4 Гбит/с ни, 2015 йил аввалида эса 16,64 Гбит/с ни ташкил этган эди. Шундай қилиб, ўтган йилдан буён тезлик 58,6 фоизга ўсган.

Кенг полосали интернетга оптик толали алоқа тармоқлари асосида уланишни янада ривожлантириш ва телекоммуникация тармоқлари ишончлигигини ошириш вазирликнинг 2016 йилдаги биринчи галдаги вазифаси экани таъкидланди

XS
SM
MD
LG