Линклар

Туркия ҳукумати барча маҳаллий илмий ходимлар учун Туркиядан чиқишга вақтинчалик жорий этгани тўғрисида Reuters агентлиги Туркиянинг TRT телеканалига таяниб хабар қилди.

Айтилишича, мазкур тақиқ янги фармойиш чиққунича ўз кучида қолади.

Бундан ташқари, AFP агентлигининг Anadolu агентлигига таяниб хабар қилишича, Туркиядаги университетларнинг ҳозирда чет элларда тадқиқот ўтказаётган барча ходимларига иложи борича тезроқ ватанга қайтиб келиш тавсия қилинган.

Туркия Олий маълумот кенгаши университетлар раҳбариятига ўқитувчи-профессорларива бошқа ходимларининг Фатҳуллоҳ Гулан тарафдорлари билан алоқаси бор-йўқлигини текшириш тавсия қилинган.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уриниш муваффақиятсизлик билан тугади, исён бостирилди. Исёнга алоқадорликда гумон қилиниб 6 минг нафар атрофидаги киши, шу жумладан юқори лавозимли ҳарбий мулозимлар, давлат амалдорлари, судьялар қўлга олинди. Хусусий мактабларда ишлаётган ўқитувчилардан 21 минг нафари лицензиясидан маҳрум қилинди.

Туркия расмийлари Эрдўғон билан зиддиятдан сўнг АҚШга кўчиб кетган Ислом олими Фатҳуллоҳ Гуланни ҳарбий тўнтаришга уриниш ортида турганликда айблади ва АҚШдан уни Туркияга экстрадиция қилишни талаб қилди. Гулан ўзига нисбатан билдирилаётган айбловларни рад этди.

XS
SM
MD
LG