Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:42

Пахта контрабандасида айбланиб, қўлга олинган қўшиқчи Жасур Ғойипов судни кутмоқда


Қўшиқчи Жасур Ғоипов
Қўшиқчи Жасур Ғоипов

Ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи¸ "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг собиқ раҳбари Арслон Рўзметовнинг жияни, 28 яшар Жасур Ғойипов МХХнинг Юнусободдаги изоляторида ўзи устидан суд бошланишини кутмоқда. Озодликнинг Ўзбекистон прокуратурасидаги яна бир манбасининг айтишича¸ мамлакатда етиштирилган пахта хом-ашëси ўғирланиши юзасидан 6 ойдан бери давом этаëтган тергов давомида 15 киши қўлга олинган ва Жасур Ғойипов улардан биридир.

Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасининг айтишича¸ қўшиқчи Жасур Ғойипов ноқонуний пахта олди-сотдисида айбланмоқда.

- Мана қўлимда айблов ҳулосаси турибди. Ғойипов Жасур Мансурович, 1988 йили Тошкентда туғилган. Тошкент халқаро аэропортида Республика транспорт прокуртураси тарафидан ҳибсга олинган. Ҳозир Юнусободдаги МХХ изоляторида сақланмоқда. Ғойипов Ўзбекистон жиноят кодексинининг олти моддаси билан айбланмоқда. Булар 242-модда (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 246-модда (Контрабанда) ва 169-модда (Ўғрилик) бўйича айбловлар. Айбланувчи узоқ муддат давомида пахтани ноқонуний равишда республикадан олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ уюшмага аъзо бўлган¸ дея билдирди манба.

Озодликнинг Ўзбекистон прокуратурасидаги яна бир манбасининг айтишича¸ мамлакатда етиштирилган пахта хом-ашëси ўғирланиши юзасидан 6 ойдан бери давом этаëтган тергов давомида 15 киши қўлга олинган ва улар орасида Жасур Ғойипов ҳам бор.

- Жасур Ғоипов чет мамлакатдан келаëтган пайтда Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Ғоипов ва унинг шериклари пахтани олдин Қозоғистонга ноқонуний олиб чиқишган¸ кейин эса бу пахта Россия ва Малайзияга сотилган.Тергов деярли тугади. Эрта-индин суд бўлади¸ дейди манба.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ «Ноқонуний пахта савдогарлари иши Россия ва Малайзия ҳуқуқ-тартибот органлари билан мувофиқлаштирилган тарзда олиб борилмоқда»

Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасининг айтишича «пахта ўғирлиги оқибатида давлатга 14 миллион АҚШ доллари ҳажмида зарар келтирилган»

Озодлик бу маълумотни расман тасдиқлата олмади.

Ғоиповнинг яқинлари Озодлик билан суҳбатда «Жасур Ғоипов пахта савдоси билан қонуний савдо қилаëтганига ишониб, бошқалар таъсирига тушганлигини» айтишди.

«Пахта иши» Рўзметовлар сулоласи тақдирида

Жасур Ғоипов 1983 йилда «Пахта иши» да айбланиб СССР прокуратураси терговчиси Телман Гдлян тарафидан қўлга олинаëтган пайтда ўзини пичоқлаб ўлдирган Қашқадарë вилоят обкомининг биринчи котиби, Социалистик меҳнат қахрамони Рўзмат Ғоиповнинг неварасидир.

Рўзмат Ғоиповнинг ўғли "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг собиқ раиси Арслон Рўзметов 2008 йили иқтисодий жиноятлар билан ҳукм қилиниб қамоқда ўлган эди.

Бу сулоланинг яна бир вакили Ўзбекистондаги илк hard rock мусиқа гуруҳи асосчиси Даврон Ғойипов 1983 йилда “пахта иши” доирасида суд қилиниб, 5 йил Россиянинг Ангарск қамоғида жазо ўтаган эди.

Тақдир тақозоси билан бобоси ва тоғаси каби “пахта иши” да айбланган Жасур Ғойипов ўзбек¸ рус ва инглиз тилидаги 16 трекдан иборат «Бу ёмғир эмас» альбоми билан машхур бўлган эди.

Жасур Ғоипов Тошкент юридик институтини тугатган. Айни институтнинг «Дўстона бу макон» деган гимни ҳам Ғоиповга оид.

Ғоипов катта иқтисодий жиноятда айбланиб МХХ ертўласида сўроқ қилинган Ўзбекистондаги иккинчи қўшиқчидир.

Бундан олдин DADO гуруҳи солисти Рустам Мадумаров иқтисодий жиноятларда айбланиб жазога тортилган эди.

XS
SM
MD
LG