Линклар

Британия ЕИдан чиқиш жараëнини бу йил бошламайди


Британия бош вазири Тереза Мэй ва Германия канцлери Ангела Маркель, Берлин, 2016 йил 20 июли.

Британия бош вазири Тереза Мэй ва Германия канцлери Ангела Маркель, Берлин, 2016 йил 20 июли.

Британия бош вазири Тереза Мэй ўз мамлакати Европа Иттифоқидан «уюшган ҳолда оқилона чиқиш»ни режалаштириб олмоқчилиги, шу боис жорий йилда бу ҳаракатни бошламаслигини маълум қилди.

Бу баёнот Мэйнинг Германия канцлери Ангела Маркель билан Бош вазир сифатида ўтказган илк учрашувидан сўнг янгради.

Қўшма матбуот анжуманида Меркель расмий музокаралар Лиссабон келишувинингЕИдан чиқиш шарт-шароитларига оид 50-моддаси Британия томонидан қўлланилганидан кейингина бошланиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Айни пайтда Берлин раҳбари¸ Лондон ҳукуматининг ЕИдан чиқиш муддатини чўзиши на британияликлар ва на ЕИ манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG