Линклар

Брюсселда полицияни оёққа қалқитган шахс талаба бўлиб чиқди


Брюссель полицияси шубҳали шахсни қуршовга олган, 2016 йил 20 июли.

Брюссель полицияси шубҳали шахсни қуршовга олган, 2016 йил 20 июли.

Брюссель кўчаларини қисман ёпилишига сабаб бўлган шубҳали шахс қўлга олинди, бироқ, полиция маълумотига кўра, унинг террорчи бўлиши мумкинлигига оид хавотирлар асоссиз бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакили қўлга олинган киши талаба бўлгани ва радиация даражасини ўлчаб юрганини айтди.

Бу одам қишки пальтода юргани ва пальтоси остидан қанақадир симлар чиқиб тургани кўрилганидан кейин кеча Бельгия пойтахтида тревога кўтарилганди.Брюссель марказида кенг кўламли амалиёт бошланган, кўчалар ва дўконлар ёпилган, одамлар эса эвакуация қилинган.

Ҳозирда Бельгияда террор хавфининг юқори даражаси жорий этилган. Махсус тартиб ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён иккинчи марта жорий қилинган, бунга 22 март куни содир этилган икки террор хуружи сабаб бўлган.

Ўтган ҳафта Франциянинг Ницца шаҳрида содир этилган ва 84 киши ҳаётига зомин бўлган ҳужумдан сўнг Брюсселда хавфсизлик чоралари кучайтирилганди.

Бельгияда бугун Мустақиллик куни нишонланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG