Линклар

Еревандаги тўқнашувда камида 45 киши жароҳат олди


Еревандаги тўқнашув, 2016 йил 20 июли.

Еревандаги тўқнашув, 2016 йил 20 июли.

Еревандаги полиция участкасида бир неча кишини гаровда ушлаб турган қуролли мухолифатга тарафдор юзлаб норози чоршанба куни полиция билан тўқнашди. Бунга норозиларнинг бинони эгаллаб олган шахсларга егулик олиб кириб бериш талаби рад этилгани сабаб бўлди. Намойишчилар қуролланган полициячиларни тошбўрон қилдилар, полициячилар эса оломонга қарши қулоқни битказадиган қурол қўлладилар.

Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, Еревандаги тўқнашувдан сўнг 45 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб келинган. Улардан 25 нафари полициячи экани айтилмоқда.

17 июль куни эрталаб Ереванда қуролланган шахслар полиция участкасини эгаллаб олгандилар. Ҳужум чоғида бир полициячи ўлдирилган ва олти нафари яраланган. Ҳозирда улар тўрт нафар кишини гаровда ушлаб туришибди ҳамда ўтган ой ҳибсга олинган “Таъсис парламенти” ҳаракати лидери Жирайр Сефиляннинг озод этилишини талаб қилишаяпти. Улар Арманистон президенти Серж Саргсян истеъфога кетиши лозимлигини ҳам урғуламоқдалар. Арман расмийлари бу талабларни рад этиб, гаровдагиларни топшириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини билдирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG