Линклар

“Афросиëб” август ойида бир неча кун Самарқандга қатнамайди


“Афросиëб” тезюрар поезди.

“Афросиëб” тезюрар поезди.

Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича қатнайдиган “Афросиëб” тезюрар поезди техник сабабларга кўра бир неча кунга “Регистон” тезюрар поездига алмаштирилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти сайти маълум қилади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” маълумотига кўра, “Афросиëб” 2, 3, 4, 9, 10, 11, 15, 16, 17 август кунлари Самарқандга қатнамайди, унинг ўрнига йўналишга бошқа тезюрар поезди қўйилади.

Испаниянинг Talgo S. A. ширкатига қарашли “Афросиëб” тезюрар поездлари Ўзбекистонда 2011 йилдан Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб қатнай бошлаган. Электропоезд Тошкент билан Самарқанд орасидаги йўлни 2 соат ичида босиб ўтади.

Ўтган йил августидан бошлаб “Афросиëб” поездлари Қаршига ҳам қатнай бошлади.

Бундай тезюрар поезд Бухоро ва Хивани ҳам Тошкент билан боғлаши режаланган.

XS
SM
MD
LG