Линклар

АҚШ: Полиция республикачилар қурултойи ўтаётган жойда намойишга чиққанларни ҳибсга олди


Кливленддаги норозилик акциясидан лавҳа, 2016 йил 20 июли.

Кливленддаги норозилик акциясидан лавҳа, 2016 йил 20 июли.

АҚШнинг Оҳайо штати Кливленд шаҳридаги Республикачилар партияси қурултойи ўтаётган бино олдидаги намойиш назоратдан чиқди. Намойиш иштирокчилари АҚШ байроғини ёқишга уринган пайтда полиция камида 10 кишини ҳибсга олди. Тартибсизликлар қурултойнинг учинчи куни бошланишига бир неча соат қолганда содир бўлди.

Маълумотларга кўра, байроқни ёқмоқчи бўлган шахслар ўзларини коммунистлар эканини айтганлар, бироқ улар мўлжаллаган ишларини амалга оширишга улгурмай, қўлга олинганлар. Эндиликда уларга айблов эълон қилиниши кутилмоқда.

Ҳодиса чоғида ўша жойда бўлган журналистлар байроқни ёқишга ҳаракат чоғида олов у ердаги кишилардан бирининг шимига туташиб кетгани учун тартиб посбонлари аралашишга мажбур бўлганини айтмоқдалар. Қурултойнинг аввалги икки кунида фақат беш киши ҳибсга олинганди.

XS
SM
MD
LG