Линклар

Бу ҳақда хабар тарқатган Қозоғистоннинг ғарбий Манғистау минтақаси расмийларига кўра¸ “Туркманистон ўз чегараларидаги хавфсизлик кучайтирилиши муносабати билан беш кун давомида хориж фуқароларининг мамлакат ҳудудига киритилмаслигини” билдирган.

Айни пайтда¸ Қозоғистон расмий баëнотида ëзилишича¸ икки давлат чегарачилари Манғистауда яшовчи аҳолининг бу ҳудудга туташ туркман қишлоқларига беш кунгача визасиз ўтиши мумкинлиги борасида келишиб олган.

Туркманистон ва Қозоғистон 413 километрлик чегарага эга. Ҳозирча туркман ҳукуматининг ўзаро чегарани ëпиш қарорининг Қозоғистондаги полиция участкаларига уюштирилган сўнгги ҳужумларга қанчалик алоқадорлиги номаълум.

Қозоғистон ҳуқуқ тизимлари бу қонли ҳужумлар учун радикал исломий гуруҳларни айблади.

XS
SM
MD
LG