Линклар

Россия университетларига кириш учун 4000 ўзбекистонлик ҳужжат топширди


Россотрудничество агентлигининг матбуотга билдиришича¸ Россия олий ўқув юртларида ўқиëтган хориж талабалари сони 2016 йилда 230 мингга етиши мумкин.

Агентлик расмийсига кўра¸ Россия университетларида бюджет асосида ўқиши мумкин хорижийларга квоталар белгиланган ва Ўзбекистонга 150 та жой ажратилган.

2016 йилги қабул мавсумида бу 150 ўринга даъвогарлик қилувчи ўзбекистонлик ëшлар сони 4000 нафарга етган.

Айни пайтда¸ Россия расмийсининг таъкидлашича¸ мамлакат олийгоҳларида давлат бюджети эмас¸ балки ўз маблағлари ҳисобига ўқишни истовчи хорижлик¸ хусусан¸ ўзбекистонликлар сони ошиб бормоқда.

Айтилишича¸ Россия университетларига кириш учун ҳужжат топширишнинг электрон шаклга кўчгани¸ хорижлик абитуриентлар сони кўпайишига туртки бўлган.

XS
SM
MD
LG