Линклар

Вашингтонда Мосул ишғолига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда


Ироқ аскарлари Мўсул жанубида жойлашган Макмур атрофида, 2016 йил марти.

Ироқ аскарлари Мўсул жанубида жойлашган Макмур атрофида, 2016 йил марти.

“Исломий давлат” гуруҳига қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг дипломатик ва ҳарбий доиралари вакиллари Вашингтонда Ироқдаги Мосул шаҳрини ишғол қилишга ҳозирлик масаласини муҳокама қилмоқда. Ироқдаги иккинчи йирик шаҳар бўлган Мосул айни пайтда экстремистлар назоратидадир. Мосул ишғолига бағишланган мазкур учрашувга 40 дан ортиқ мамлакатнинг мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари йиғилганлар.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий шаҳар устидан назоратни жорий йил охиригача тиклашга ваъда берган. АҚШ Давлат котиби Жон Керри таъкидича, икки йилдан камроқ муддат ичида коалиция “Исломий давлат” гуруҳи Ироқда эгаллаб олган ерларнинг қарийб ярмини, Сурияда эгаллаб олган ерларнинг 20 фоизини жангарилардан тозалашга муваффақ бўлган.

“Бугунги кунда биз ҳеч бир муболағасиз айтишимиз мумкинки, ИШИД Ироқ ва Суриянинг тамоман тарк этадиган вақтлар келади”, деди Жон Керри.

Музокараларнинг илк куни – 20 июлда мудофаа вазирлари жанговар тактикани муҳокама қилганлар. Ташқи ишлар вазирлари эса Мосулдаги тикланиш ишларига икки миллиард доллар ажратиш ҳақида келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG