Линклар

Суриялик исёнчилар ИШИДчиларга Манбижни тарк этиш учун имконият беради


Манбижни тарк этаётган тинч аҳоли вакиллари, 2016 йил 4 июни.

Манбижни тарк этаётган тинч аҳоли вакиллари, 2016 йил 4 июни.

Ғарб дастаклаётган суриялик исёнчилар тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун “Исломий давлат” гуруҳи жангариларига мамлакат шимолидаги Манбиж шаҳрини тарк этиш учун 48 соат муҳлат бердилар.

Сурия Демократик кучлари таркибига кирган Манбиж Ҳарбий кенгаши бу экстремистларнинг “шаҳардан соғ-омон чиқиб кетиши” учун “ягона ва охирги” имконият эканини билдирди.

Шу кунда Манбижда ўн минглаб тинч аҳоли вакили қамалда қолмоқда. Бу шаҳар “Исломий давлат” гуруҳининг таянч пунктларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Манбиж Ҳарбий кенгаши жангариларга шаҳарни қўлидаги қуроли билан тарк этишга имкон беришини билдирган. Хорижий коалиция томонидан дастакланаётган исёнчилар Манбижни қуршовга олганлар, бироқ тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда шаҳар марказига ҳужум қилишдан тийилиб турибдилар. 19 июль куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилгани тахмин этилаётган ҳаво зарбаларида бу ерда 56 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG