Линклар

Бразилияда ИДга алоқадорликда гумонланган шахслар ушланди


XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Рио-де-Жанейронинг кўриниши.

XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Рио-де-Жанейронинг кўриниши.

Бразилия полицияси “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорликда ва 5 август куни Рио-де-Жанейрода бошланадиган Олимпиа ўйинлари чоғида ҳужумлар уюштиришни режалаганликда гумонланган ўн кишини ҳибсга олди.

Бразилия адлия вазири Алехандре де Моресга кўра, полиция ҳозир яна икки кишини қидирмоқда.

Бу одамлар Олимпиада пайтида ҳужумларни амалга ошириш учун қурол-аслаҳа ва партизанлик усулларидан фойдаланишни муҳокама қилингани тахмин этилмоқда.

Адлия вазири асли бразилиялик бўлган бу гумонланувчилар гуруҳини “мутлақо ҳаваскор, уюшмаган ячейка”, деб атаган.

Гумонланувчилар Бразилиянинг турли ҳудудларида яшаганлар ҳамда бир-бирлари биланWhatsApp ва Telegram мессенжерлари орқали мулоқотда бўлганлар.

Бразилия расмийлари Ёзги Олимпия ўйинлари чоғида хавфсизликни таъминлаш ўзлари учун устувор вазифа эканини айтганлар. Олимпиада пайтида тартибни сақлаш ишига 85 минг полициячи ва аскар жалб этилиши режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG